Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҚБ Трампнинг Россия ҳукумати билан алоқаси йўқлигини маълум қилди
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) бугунга қадар АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг Россия ҳукумати билан алоқасига доир ҳеч қандай далил топмади. Бу ҳақида The New York Times хабар берди.
ФҚБ бутун ёз давомида Трамп ҳамда маслаҳатчиларининг россиялик ишбилармонларга алоқасини топиш мақсадида бир неча йўналишларда иш олиб борди. Манбада таъкидланишича, бюро бугунга қадар мазкур иш юзасидан ҳеч қандай маълумот топа олмаган. Бундан ташқари, ФҚБ вакиллари Демократик партия серверларига уюштирилган ҳужумлар республикачининг етакчилигига эмас, президент сайловлари жараёнининг ўзига ҳалақит беришга йўналтирилганлигини ишонч билан таъкидлашмоқда.
Шунга қарамай, ФҚБ Ҳиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан боғлиқ муаммолар қаторида мазкур ишни кузатишда ҳам давом этади.
Бундан аввал Клинтон Трампни "Кремль билан алоқасини тан олиш"га чақирганлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:33 / 02.07.2026
Халқаро Букер мукофоти номи россиялик миллиардер шарафига ўзгартирилади
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
11:21 / 02.07.2026