Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда Италия шаҳзодаси юк машинаси ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди
Италиянинг қадимий зодагонлар оиласига мансуб шаҳзода Филиппо Корсини Лондонда юк машинаси ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди. Юк машинаси шаҳарнинг аҳоли гавжум кўчаларидан бирида велосипедда кетаётган шаҳзодани 30 метрча масофага судраб кетган.
Олган жароҳатлари сабаб 21 яшар Филиппо Корсини ҳалокат жойида ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Evening Standard.
Рим папаси Климент XII авлодига мансуб йигит Лондоннинг Найтсбриж туманида жойлашган университетда таҳсил олар эди.
Филиппо Корсинининг оиласи ёғ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Лондон кўчаларида велосипедчиларнинг ҳалок бўлиши жиддий муаммо саналади. Шаҳар мэри Содиқ Хон Лондон кўчалари хавфсизроқ бўлиши учун шаҳарга юк машиналарининг киришини чеклаб қўймоқчи. У юк машиналари кабинасидан бошқа автомобиллар, велосипедчилар ва пиёдалар кўриниши даражасини 0 дан 5 гача баҳолаш тизимини киритишни таклиф қилмоқда. 2024 йилга келиб Лондонга 3 баллдан кам кўриниш даражасига эга бўлган юк машиналарининг киришини тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, шаҳзода билан содир бўлган воқеа Лондонда 2016 йилда велосипедчи ҳалок бўлган 8-ЙТҲ бўлди.
Мавзуга оид
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026
Ҳатто VIP тарифлар ҳам бўлган: Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси визаларни қандай пуллаган?
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
23:09 / 28.04.2026