Жаҳон | 12:15 / 04.11.2016
19303
2 дақиқада ўқилади

Ассанж: Клинтон ИШИДнинг ким томонидан молиялаштирилишини яхши билади

Фото: © AP

АҚШ президентлигига Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон ўз ёзишмаларида ИШИДнинг Қатар ва Саудия Арабистони ҳукуматлари томонидан молиялаштирилишини билишини тан олган. Бу ҳақида WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж RT телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

"2014 йилнинг бошида, Клинтон давлат котиби лавозимини тарк этганидан сўнг ўз сайлов штаби раиси Жон Подестага ёзган электрон мактуби бор. Ушбу хатда ИШИД Саудия Арабистони ва Қатар ҳукуматлари томонидан молиялаштирилиши ҳақида сўз юритилади. Менинг фикримча, бу барча ёзишмалар орасидаги энг муҳим хатдир", - деди у. 

Ассанж хатда муайян бир шахслар, шайхлар эмас, айнан икки давлат ҳукумати ИШИДни молиялаштираётгани ҳақида ёзилганлигига урғу берди. Шу билан бирга, у жаҳон тарихида қурол сотиш бўйича 80 миллиард доллардан ортиқ суммадаги энг йирик битим АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида имзолангани ҳамда энг қизиғи, бу вақтда айнан Ҳиллари Клинтон АҚШ давлат котиби бўлганлигини эслатиб ўтди. "Умуман олганда, Клинтоннинг давлат котиби лавозимидаги фаолияти давомида АҚШнинг қурол экспорти ҳажми икки баробар ошган", - дея таъкидлади Ассанж. 
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид