Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа лигаси. «МЮ» Туркияда ютқазди
Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган ўйинда «Манчестер Юнайтед» Туркияга саёҳат қилиб, «Фенербаҳче» меҳмони бўлди.
2-дақиқадаёқ мезбонлар Соу дарвозага орқа қилиб турган ҳолда зарба бериб урган гол эвазига олдинга чиқиб олишди. 59-дақиқада Ленс жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобдаги фарқни оширди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Руни гол уриб, фарқни қисқартирди - 1:2.
Бу ҳисоб ўйин тугагунга қадар ўзгармади ва «МЮ» мағлубиятга учради.
Гуруҳнинг бошқа бир учрашувида Украинанинг «Заря» жамоаси Нидерландиянинг «Фейеноорд» жамоаси билан 1:1 ҳисобини қайд этди. 15-дақиқада меҳмонлар Николай Йоргенсеннинг голи эвазига ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди — Эрик Фернандо Боттегин иккинчи сариқ карточкани олди. У ишлатган қўполлик туфайли «Заря» пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди — нуқтага яқинлашган Рафаэл Форстернинг зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо қайтган тўпга зарба берувчининг ўзи биринчи бўлиб келиб, уни тўрга жойлади.
A гуруҳида 4 тур ўйинларидан кейин қуйидаги ҳолат юзага келган: 1. «Фенербаҳче» — 7 очко; 2. «Фейеноорд» — 7; 3. «Манчестер Юнайтед» — 6; 4. «Заря» — 2.
Фенербаҳче (Туркия) – Манчестер Юнайтед (Англия) 2:1 (1:0)
Голлар: Соу (2), Ленс (59) – Руни (89)
Фенербаҳче – Демирел, Кьер, Калдирим, Ўзбайракли, Шкртел, Соуза, Топал, Ленс, Потук (Нойштедтер, 82), Шен (Эменике, 68), Соу.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Шоу, Дармиан, Блинд, Шнайдерлин (Мата, 46), Эррера, Погба (Ибраҳимович, 30), Марсьяль, Руни, Рэшфорд (Мхитарян, 61).
Огоҳлантиришлар: Шнайдерлин (12), Эррера (18), Демирел (43), Потук (55), Шкртел (71), Мата (73).
Мавзуга оид
15:54 / 08.11.2025
«МЮ» «Тоттенҳэм»га қарши, Италияда дерби, «Барселона»да яна қийин сафар. Кун ўйинлари анонси
13:50 / 29.08.2025
«Фенербаҳче» Жозе Моуриниони ишдан бўшатди
20:42 / 03.04.2025
Моуринио яна ҳунар кўрсатди – уни Туркиядан кетишга чақиришмоқда
11:18 / 06.01.2025