Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик ҳайдовчи автомобилида 20 та чўчқани яширишга уринди
Хитой йўл полицияси Цзянси провинциясининг Ганьчжоу шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда йўл танламасни текшириш учун тўхтатганида, унинг юкхонасида 20 та чўчқа яширилганининг гувоҳи бўлди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.
Ҳуқуқ тартибот ходимлари автомобилга яқинлашганида шубҳага солувчи ҳид унинг диққатини тортган. Улар машинанинг тўхтатишган, ҳужжатларни текширишган ва ҳайдовчидан юкхонани очишни сўрашган.
Ҳуқуқ тартибот органи ходимларидан бири томонидан телефонда олинган видеоёзувда полициячилар юкхонадаги ҳолатни кўриб, ўта таажжубланганликларини кўриш мумкин. Чунки у ерда унча катта бўлмаган кўплаб чўчқалар бор эди.
Кейинчалик текшириб кўрилганда, у ерда 20 та чўчқа борлиги аён бўлган. Ҳар бир жониворнинг оғирлиги 10 кг.ни ташкил этган.
Полициячилар ҳайдовчини жониворларни бундай автомобилларда ташиш хавфсиз эмаслиги ҳақида огоҳлантиришган. Унга нисбатан жарима қўлланилгани аниқ эмас.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026