Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Челик Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига норозиларни ирқчиликда айблади
Туркиянинг ЕИ ишлари бўйича вазири Умар Челик, Туркиянинг ЕИга аъзолиги бўйича музокараларни музлатишга чақираётганларни ирқчиликда айблади, деб хабар қилмоқда Reuters.
У бу ҳақда ЕИ вакиллари билан Анқарада ўтказган учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида сўз юритган.
Челикнинг сўзларига кўра, Туркия ва ЕИ муносабатлари «заиф» даврни бошидан кечирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Европа мамлакатлари Туркия парламентининг Халқлар демократик партияси фракцияси аъзолари ҳибсга олингач, расмий Анқарани кескин танқид қилган эди.
Уларнинг ҳибсга олинишига, Туркия ҳукуматининг изоҳига кўра, депутатларнинг Курдистон ишчи партиясига алоқадорликлари сабабдир. Маълумки, бу сиёсий ҳаракатнинг Туркиядаги фаолияти тақиқланган.
Бундан аввал, Туркия президенти Эрдўған КИПни қўллаб-қувватлагани учун Европани терроризмга ёрдам бераётганликда айблаган эди.
Мавзуга оид
08:58
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
18:17 / 15.06.2026