Жаҳон | 15:59 / 07.11.2016
5537
1 дақиқада ўқилади

Курдлар ИШИД жангарилари эгаллаб олган шаҳарга юришни бошлади

Фото: Reuters

Курдлардан ташкил топган пешмерга ҳарбий бўлинмалари ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан эгаллаб олинган Баашика шаҳрига юришни бошлади, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Баашика Мўсул шаҳридан 13 километр шимоли-шарқда жойлашган. Шаҳар бир неча ҳафта мобайнида курдларнинг пешмерга кучлари қуршовида эди. Ҳужум икки йўналиш бўйича олиб борилаётгани хабар қилинмоқда. 

Таъкидланишича, 6 ноябрь куни курд ҳарбийлари шаҳарга артиллерия ва миномёт зарбалари берган. Мазкур ҳужум ҳам артиллерия ва ҳаво зарбалари ёрдамида амалга оширилаётгани хабар қилинмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид