ОАВ: Обама сайловлардан кейин ФҚБ раҳбарини ўз лавозимидан бўшатмоқчи
АҚШ президенти Барак Обама президентлик сайловларидан кейин Федерал қидирувлар бюроси раҳбари Жеймс Комини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Комини ўз лавозимидан бўшатишни Обамага унинг бош маслаҳатчиси Валери Жарретт маслаҳат қилган. Обама ва Жарретт бир неча кун давомида ФҚБнинг амалдаги раҳбарини ўз лавозимидан қандай қилиб қонуний равишда четлатиш мумкинлигини муҳокама қилишган.
Таъкидланишича, Жарретт Обамани у Комини "президентлик сайловлари боришига ўйланмаган ҳолда аралашгани" учун олиб ташлай олишига кўндирган. Жарретт шу билан бирга Обамани бу масала конгресснинг икки партияси томонидан кўриб чиқилишига ишонтирган.
Бироқ Комининг ишидан бўшатилишининг аниқ санаси, унинг ишдан олинишини ким – президент ёки бош прокурор эълон қилиши номаълум. Шу маълумки, бу янги президент сайловлари якунлангандан кейин амалга оширилади.
Аввалроқ Коми унинг ходимлари АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг октябрь охирида топилган янги мактубларида давлат аҳамиятидаги махфий маълумот топиша олмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
17:05 / 04.08.2024
“У ҳатто АҚШ президентларига таъсир кўрсата олган” – Федерал қидирув бюросини 48 йил, вафотигача бошқарган шахс ким эди?
21:34 / 26.07.2024