Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда ўтадиган референдумда 2,8 млн. дан зиёд фуқаро қатнашади
Қирғизистон давлат рўйхатга олиш хизмати мамлакат Марказий сайлов комиссиясида давлат конституциясини ўзгартириш бўйича ўтадиган референдумда қатнашадиган 2,813 миллион сайловчининг рўйхатини тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат рўйхатга олиш хизмати матбуот хизматига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.
"Республика қошидаги Давлат рўйхатга олиш хизмати Марказий сайлов комиссиясига сайлов ва ўтказиладиган референдумда қатнашадиган 2 миллион. 813 минг 255 нафар сайловчининг рўйхатини тақдим этди. Референдум бўйича сайлов учтаскалари комиссияси 2,365 тани ташкил этмоқда", — дейилади ташкилот хабарида.
Рўйхатга олиш хизмати маълумотига кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловда 6 миллион фуқародан сайловчилар миқдори 2,76 миллионни ташкил этган эди. Улар биометрик рўйхатдан ўтказилган. Улардан 1,6 млн нафари сайловда иштирок этган. Айни дамда фуқароларнинг биометрик маълумотларини олиш давом этмоқда.
Мамлакат параламентининг қарорига кўра, 11 декабрь куни умумхалқ референдуми билан бирга маҳаллий ҳокимият вакилларининг сайлови ҳам бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026