Жаҳон | 08:19 / 09.11.2016
3348
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда номаълум кимсалар 36 нафар олтин изловчини отиб кетди

Фото: Getty Images

Нигерия шимолида камида 36 нафар олтин изловчи мотоциклда бўлган номаълум кимсалар томондан уюштирилган қуролли ҳужум қурбонлари бўлдилар, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги. 

Ҳукумат вакилининг айтишича, мотоциклда бўлган бир гуруҳ кимсалар Нигерия шимолида жойлашган Замфара штатидаги олтин изловчилар лагерига ҳужум қилган.

Ўз навбатида Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, айни вақтда ҳужум сабаби номаълумлигича қолмоқда, чунки босқинчилар ҳеч нарса ўғирлашмаган. Март ойида ҳам бир олтин изловчи худди шу штатда ўлдириб кетилганди.  Полициянинг тахмин қилишича, ҳужумга олтин изловчилар ўртасидаги низо сабаб бўлиши мумкин.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид