15:24 / 11.11.2016
8688

Тармоқда Клинтонни президент этиб тайинлаш сўралган петиция пайдо бўлди

Фото: AP

Change.org сайтида 19 декабрга мўлжалланган расмий овозга қўйиш жараёнида Сайловчилар коллегиясини демократ Ҳиллари Клинтонга овоз беришга чақирувчи электрон петиция чоп этилди

Петиция муаллифи АҚШ аҳолисининг аксарияти сиёсатчига овоз берганини таъкидлаб, давлат раҳбари лавозими Трампга насиб қилганини сайловчилар танлови билан изоҳлади. Бироқ матнда Оқ уйнинг бошқа номзодга берилиш эҳтимоли мавжудлиги таъкидланган. "Нима учун демократия ғалабаси учун энг нодемократ институтдан фойдаланилмаслигимиз керак экан?", - дея мулоҳаза юритади муаллиф. 

"Жаноб Трамп президент лавозимига тўғри келмайди. Унинг қизиққонлиги, бировларнинг устидан кулиши, ёлғон сўзлаши, зўравонлиги, шунингдек тажрибасининг йўқлиги - Республикани хавф остига қўяди. Клинтон халқ сайловида ғолиб бўлди ва у президент бўлиши керак", - дейилади петиция матнида.

Ҳужжатни ҳозирга қадар 1,9 миллиондан ортиқ киши имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтди. Клинтон халқ сайловида ғалаба қозонди, бироқ сайловчиларнинг аксарияти Трампни қўллаб-қувватлади. 

Top