Ўзбекистон | 15:18 / 11.11.2016
17625
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темир йўллари» ўқувчи ва талабаларга чегирмалар белгилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилди

Ўзбекистон Республикасининг ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йил 1-5 декабрь кунлари эълон қилинган қўшимча таътил вақтида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилади.

Ўзбекистоннинг ички йўналишларида йўл чипталарни харид қилиш учун 50 фоизлик имтиёз белгиланди.

Қўшимча маълумот учун 1005 рақамига мурожаат қилиш сўралган. Маълумотхона узлуксиз ишлайди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид