Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керри иқлимнинг глобал ўзгариши ҳақиқат эканлигини тасдиқлади
АҚШ давлат котиби Жон Керри шанба куни ўзининг Twitter'даги тармоғи орқали Антарктидада тушган суратини тақдим этди ва иқлимнинг глобал ўзгариши - ҳақиқат эканлигини таъкидлади.
Керрининг Антарктидадаги Мак-Мердо станциясига ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур сафар глобал исиш масалаларига бағишланган. Ташриф доирасида давлат котиби Росса ороли яқинидаги ҳудудлар ва Амундсен - Скотт станциясига ҳам боради.
"Антарктидада дунёнинг етакчи тадқиқотчилари билан. Илм-фанга аён: иқлимнинг ўзгариши - ҳақиқат. Биз ўз қўрқувларимиздан келиб чиқиб, буни инкор этамиз", - деб ёзган давлат котиби суратнинг тагига.
Сайлов олди дебатлари чоғида демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон рақиби Дональд Трампни иқлимнинг ўзгариши - "хитойликларнинг ўйлаб топган чўпчаги" дегани учун айблаганди. Трампнинг штабида бунга бироз бошқача изоҳ берилди: республикачи номзод иқлимнинг ўзгариши инсон таъсири остида эмас, табиий сабабларга кўра рўй бермоқда, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
07:31 / 14.03.2026
Антарктидадаги сирли кўлни сунъий йўлдошлар тасвирга олди
21:32 / 06.01.2026
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
07:51 / 25.09.2025
Антарктида музлари остида аввал номаълум бўлган 85 та «фаол» кўл топилди
20:10 / 23.03.2025