18:02 / 12.11.2016
9831

Lexus компанияси Skyjet космик кемасини ишлаб чиқди

Lexus компанияси Люк Бессоннинг EuropaCorp киностудияси билан ҳамкорликда космик кема яратди - гап 2017 йилнинг ёзида катта экранларга чиқадиган "Валериан ва минг сайёра шаҳри" илмий-фантастик сагаси учун тайёрланган Skyjet концепти ҳақида кетмоқда.

Муаллифларнинг фикрича, Skyjet автомобилнинг 700 йилдан кейин қандай кўринишда бўлиши ҳақида тасаввур пайдо қилади. Skyjet'нинг яратилишида Lexus'нинг бош муҳандиси Такеаки Като ва япон маркаси дизайнерлари иштирок этишди. Концепт LC спорт купеси руҳидаги оптикага эга бўлди.

Тасвирга олиш ишлари учун кеманинг бир неча нусхаси тайёрланган - улардан бирини картина трейлерида кўриш мумкин. 

"Валериан ва Лорелин" график новелласига асосланган  "Валериан ва минг сайёра шаҳри" фильми Люк Бессоннинг энг умидли лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Сюжет асосига инсоният хавфсизлигини таъминловчи  махсус агентларнинг фаолияти ётади. Унда бош ролларни Кара Делевинь ва Дэйн ДеХаан ижро этишган. Бундан ташқари, картинада Клайв Оуэн, Итан Хоук ҳамда қўшиқчи Рианнани кўриш мумкин. 

Top