Жамият | 09:30 / 17.09.2024
3783
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга кириб келаётган Lexus йўловчиси ёнидан тақиқланган модда топилди

Тошкент шаҳрига кириб келаётган Lexus автомашинаси йўловчисининг ёнида тақиқланган модда борлиги аниқланди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 15 сентябр куни соат 21:00 ларда Бектемир туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан Lexus автомашинаси тўхтатилиб текширилган.

Қайд этилишича, автомашина йўловчиси, 27 ёшли шахснинг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. 

2 нафар холислар иштирокида текширилганда унинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон наркотик моддасига ўхшаш модда топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Мавзуга оид