Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиядаги аза сабаб Испания қиролининг мамлакатга ташрифи бекор қилинди
Испания қироли Фелипп VI Саудия Арабистонига бўладиган ташрифини мамлакат қиролининг укаси шаҳзода Туркийнинг вафоти муносабати билан бекор қилди. Бу ҳақда Испания ТИВ маълум қилган.
Саудия Арабистонида уч кунлик мотам эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз: Саудия Арабистони қироли Салмоннинг укаси шаҳзода Туркий ибн Абдулазиз Ол Сауд шанба, 12 ноябрь куни оламдан ўтди. Шаҳзода Туркий Ол Сауднинг нуфузли шажарасидан бўлиб, амалдаги қирол Салмоннинг укаси эди. Айни вақтда у расмий амалда эмас эди, фақатгина 1968-1978 йилларда қироллик мудофаа вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Филипп VI нинг ташрифи 12 ноябрдан 14 ноябргача мўлжалланган эди, деб эслатмоқда Испания ташқи ишлар вазирлиги. Қиролга Испания ТИВ раҳбари Альфонсо Дастис ва Испания тараққиёт вазири Иньиго де ла Серна ҳамроҳлик қилиши мўлжалланган эди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
09:01 / 25.05.2026