Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларнинг энг муҳим иқтисодий муаммоси маълум бўлди
Россия банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг таъкидлашича, ставкаларнинг ҳаддан зиёд камайиши инфляциянинг авжига чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.
"Бир неча маротаба таъкидлаганимдек, ставкаларни ҳаддан ташқари тез пасайтириш, иқтисодиётни арзон пуллар билан инфляция қилиш, танланган лойиҳаларнинг имтиёзли молиялаштирилиши борасидаги ғоялар, бизнинг фикримизча, хавфли", - деди Набиуллина.
Шунингдек у фундаментал иқтисодий тенденцияларга асосланмаган ставкаларнинг ҳаддан зиёд тез пасайиши инфляциянинг авж олишига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди. Унинг фикрича, ставкаларнинг бундай пасайиши бизнес шароитларини енгиллаштиради, лекин шу билан бир вақтнинг ўзида аҳолининг қашшоқлашувига олиб келиши мумкин.
"Сўровнома натижаларига кўра, россияликлар учун инфляция аввалгидек бошқа барча муаммоларни ортда қолдиради. Юқори инфляция Россия бизнесининг рақобатбардошлигини ҳам пасайтиради", - дея таъкидлади Набиуллина.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:20 / 12.06.2026