Жаҳон | 23:22 / 14.11.2016
15747
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Украина ўз-ўзини йўқ қилиб юборишини башорат қилди

Фото: eer.ru

Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина ҳозирги ижтимой-иқтисодий кўрсаткичлари сақланиб қолса, мавжуд бўлишдан тўхтайди, деб айтди. У бу ҳақда 14 ноябрда "112 Украина" телеканали эфирида айтиб ўтди.   

"Украина Европанинг энг ночор давлати даражасига келтирилган. Бундай давом этиши мумкин эмас! Бизга ҳукумат таклиф қилаётгандек ўссак, унда энг яхши вазиятда Янукович замонидаги даражага 15 йилдан кейин эришамиз.  Агар бугунги кундагидек ўссак, бу давлатдан ном-нишон қолмайди", деб айтди Саакашвили.

Унинг айтишича, Украинадаги вазиятни тўғрилаш учун зудлик билан ислоҳотлар киритиш, солиқларни камайтириш зарур.

 

Мавзуга оид