Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар паспорт бўлимлари биометрик паспорт бўйича қабулларни тўхтатди
Тошкент шаҳри туманларининг паспорт берувчи бўлимлари қабулларни тўхтатган ва биометрик паспортга суратга олиш ишлари амалга оширилмаяпти.
Ўзбекистон ИИВ Тошкент шаҳар Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходими Kun.uz сайтига шу ҳақда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биопаспортни тайёрлаш ускуналари профилактикаси, уларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. Профилактика ишлари шаҳарнинг барча туманларида олиб борилади ва 11 декабрда якунланади.
Шаҳар фуқаролари 12 декабрдан эътиборан паспорт масаласида туман бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
14:23
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
14:18 / 08.07.2026