00:53 / 17.11.2016
25603

ИШИД жангариларига АҚШ самолётларини уриб туширмаслик буюрилгани маълум бўлди

Фото: © AP

ИШИД жангариларига АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини уриб туширишни тақиқловчи ҳужжат Sputnik Arabic нашри таҳририяти ихтиёрига тушиб қолди. Ҳужжат жангариларнинг маҳаллий етакчиси Абу Муавия томонидан имзоланган бўлган.

Бу буйруқ ироқлик ҳарбийлар жангарилар билан курашаётган Ироқнинг Мўсул шаҳри яқинидаги Бахдид шаҳрида топилган.

"Ҳавода бўлган учиш қурилмасини унинг баландлигидан қатъий назар, ҳаттоки у уй томига қўнган бўлса ҳам уриб тушириш тақиқланади", дейилган хабарда.

Sputnik Arabic’нинг ёзишича, Ироқ ва Сурия чегараси ўтадиган Найнаво вилояти ҳудудида фақатгина коалиция самолётлари авиазарбалар бера олади. Коалиция ироқлик кўнгилли аскарлар ва қўшинларни бир неча маротаба бомбардимон қилганлиги фош қилинган. Бундан ташқари, коалиция самолётлари кейинчалик жангарилар қўлига тушган гуманитар юкларни ташлаган ҳолатлар ҳам бўлган.

Фото: Sputnik Arabic
Фото: Sputnik Arabic
Top