Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат департаменти Қатарга қирувчи самолётлар сотишни маъқуллади
АҚШ Давлат департаменти Қатар амирлигига 72 дона F-15QA қирувчи самолётларини сотиш битимини тасдиқлади. Унинг қиймати 21 млрд долларни ташкил этади, дейилади мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси сайтида.
Харид келишувига кўра, қирувчи самолётлар ўқ-дори ва қурол-аслаҳалар билан таъминланади, уларга техник ёрдам кўрсатилади ва учувчилар тайёрланади. Бироқ, F-15 қирувчиларини етказиб бериш муддатига ойдинлик киритилмаган. Битимнинг умумий қиймати 21,1 млрд АҚШ долларини ташкил этгани хабар қилинмоқда.
«Мазкур битим, дўстона мамлакат хавфсизлигини такомиллаштириш ва муҳим стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш билан Қўшма Штатлар ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигини кучайтиради», — дейилади бошқарма хабарида.
Сентябрь ойида Кувайт, Катар ва Баҳрайн АҚШдан 8 млрд доллар эвазига 81 дона қирувчи самолёт харид қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026