Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратонга йўлиққан 14 ёшли қизнинг танаси музлатилди
Фото: cnbs
Буюк Британияда бедаво саратонга йўлиққан 14 ёшли қиз касалликни даволаш чораси ўйлаб топилгандагина уйғониши учун судда ўз танасининг криоген консервация қилиниши ҳуқуқини қўлга киритди. Associated Press шу ҳақида хабар берди.
"Мен атиги 14 ёшдаман, куним битиб бораётганини билсам-да, ўлишни хоҳламайман. Мени дафн этишларини истамайман. Ўйлашимча, криоконсервация юз йиллардан кейин бўлса ҳам, менга даволаниш имконини беради", - дейилади қизнинг судга ёзган хатида.
Қизнинг исми шарифи ошкор этилмаган, фақатгина бош ҳарфлари маълум қилинган - ЖС.
Манбада таъкидланишича, судья Питер Жексон қизнинг онаси унинг тақдирини ҳал қилишга ҳақли, дея қарор чиқарган. Суд қароридан кейин қизнинг танаси Лондондан АҚШга кўчирилди ва у ерда криоген музлатиш амалга оширилди.
Тананинг "чекланмаган вақт" сақланишига оид хизматлар Аризона штатида Alcor ташкилоти томонидан 37 минг фунт эвазига тақдим этилади.
Мавзуга оид
14:21 / 12.02.2026
PURL: Лондон Киев учун АҚШ қуролларига 150 млн фунт ажратади
15:29 / 10.02.2026
Британия “яширин флот” танкерларини кузатиш ва қўлга олиш режасини тайёрламоқда
12:06 / 10.02.2026
Британия билан “ақлли шифохона” лойиҳаси муҳокама қилинди
09:41 / 07.02.2026