Сержио Канаверо инсон бошини кўчириб ўтказишга тайёрлигини билдирди
Италиялик нейрожарроҳ Сержио Канаверо Глазгода бўлиб ўтган матбуот анжуманида махсус жарроҳлик пичоғини намойиш этди. Унинг ёрдамида, жарроҳнинг уқдиришича, инсон бошини бошқа танага ўтказиш мумкин бўлади. Виртуал реаллик тизими эса, инсонга янги танани бошқаришни ўргатади.
"Профессор Фарид Амируш (Чикагодаги Иллинойс университети биомуҳандиси) Ердаги энг аниқ ва кескир жарроҳлик пичоғини ясашнинг уддасидан чиқди. У орқамияни бош миядан асаб толаларига жуда кам талофат етказиш билан ажратиб олиш имконини беради. Мазкур янги инновация тизимини ишлаб чиқиш – асосий мақсадимиз, инсон бошини кўчириб ўтказиш томон ташланган навбатдаги муҳим қадамдир", — деган Канаверо.
2015 йил февралида Сержио Канаверо HEAVEN/AHBR лойиҳасини ишга туширгани ҳақида эълон қилган эди. Нейрожарроҳ ушбу лойиҳа доирасида кўнгилли кишининг бошини донорлик танага ўтказишни режалаштирган эди. Бунда орқамия ва бош мия толалари "GEMINI протоколи" деб номланган жараён воситасида бирлаштирилади.
Канаверонинг чақириғига россиялик муҳандис Валерий Спиридонов “лаббай” деб жавоб берганди. У мушакларидаги дистрофия туфайли ногиронлар аравачасига михланиб қолган. Россиялик муҳандис Вердниг-Гоффман синдромидан азият чекади.
Вердниг-Гоффман синдроми — оғир ирсий касаллик бўлиб, инсонни аста-секинлик билан ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум этади.
Мавзуга оид
10:00 / 09.10.2024
Хавфли операция: Юз кўчириб ўтказиш нима учун оммалашмаган?
13:14 / 18.09.2024
Туркияда сиам эгизаклари 14 соатлик операцияда муваффақиятли ажратиб олинди
22:20 / 05.05.2023
Дунёда биринчи марта она қорнидаги чақалоқнинг миясида операция ўтказилди
17:00 / 23.07.2022