Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган яширин цех аниқланди
Абдулхай Тошматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам судланиб, амнистия қарорига асосан тайинланган жазолардан озод қилинган эди. Аммо у яна жиноят кўчасига кирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Бу шахс шу йилнинг январь ойида харидорга 10 дона “Оқ чой” номли спиртли ичимликни 100 минг сўмга сотиб, ноқонуний муомалага киритган вақтида департамент ходимлари томонидан ушланди.
Тадбир давомида А.Тошматов ўзининг ноқонуний фаолиятига таниши Хайриддин Толиповни ҳам жалб қилгани маълум бўлди. У Х.Толипов билан жиноий тил бириктириб, Андижон тумани Гулистон қишлоғидаги хонадонида инсон ҳаётига хавф солувчи алкоголли маҳсулотларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланди. Хонадондан 50,6 млн. сўмлик 90 турдаги алкоголли маҳсулотлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат бўйича А.Тошматов ва унинг шериги Х.Толиповга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
17:59 / 11.03.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 155 мингдан ортиқ жиноят қайд этилди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
12:49 / 02.01.2026
Тошкентда ерости йўлида телефон олиб қочган шахс ушланди
14:56 / 17.12.2025