Спорт | 16:16 / 20.11.2016
9372
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо «МЮ» - «Арсенал» учрашуви ҳаками ҳақида кутилмаган фикр билдирди

Фото: ВВС

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 12-тури доирасида «Арсенал»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги ўйиндан кейин учрашувни бошқариб борган ҳакам Андре Марринернинг Антонио Валенсия билан боғлиқ вазиятдаги қарорини изоҳлаб ўтди.

«Менга Марринернинг ўйиндан олдин айтган сўзлари ёққанди. Бу оддий сўзлар эди: «Мен учрашувнинг асосий юлдузи бўлишни, алоҳида ажралиб туришни истамайман. Мен ўйин сифатига кўмаклашишни хоҳлайман».

У ҳақ. У юлдуз бўлишни истамайдиган одам. Марринер – ажойиб инсон ва ҳалоллик тарафдори бўлган ҳакам. У ҳар доим ўз ишидаги мувозанатни сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

Мени Марринерга муносабатим жуда яхши. У бизнинг жамоамиз фойдасига қарши ўлароқ хато қилганида буни олдиндан режа қилиб бажармайди.

Бу пенальти эдими ёки йўқ – бир неча маротаба такрорий лавҳаларни кўргач, билиб олдим. Аммо бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Фақат ҳакам ўйинни бошқаришда яхши томондан ўзини кўрсата олганини тасдиқлашим мумкин», – дея Моуриньодан иқтибос келтиради Tribuna.uz.

Мавзуга оид