Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон вакиллари ушу-таолу бўйича жаҳон кубогида зафар қучдилар
Фото: Федерация ушу Узбекистана
15-20 ноябрь Хитойнинг Фучжоу шаҳрида ушу-таолу бўйича биринчи жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ушу федерацияси маълум қилган.
Ўзбекистон вакиллари Мақсудбек Баходиров ва Нодир Ҳасанов "дуйлянь" йўналишида жуфт бўлиб иштирок этиб, 9,51 балл билан мусобақанинг бронза медалини қўлга киритдилар. Бу йўналишда 1-ўринни Хитой (9,71), 2-ўринни Украина (9,52) вакиллари эгаллаганлар.
Мусобақада таолунинг ҳар бир йўналишида 8 та энг кучли спортчи иштирок этган. Улар Жакартада (Индонезия) ўтган катталар орасида ушу бўйича 2015 йилги жаҳон чемпионати якунларига кўра жаҳон кубогига саралаб олинганлар.
Маълумот учун, ушу-таолу ушу машқлари мажмуаси бўлиб, якка тартибда хаёлий рақиб билан жанг қилаётгандек машқлар бажарилади. Спортчилар ушунинг турли услублари ҳаракатларига акробатик элементлар қўшган ҳолда машқлар мажмуасини бажариш бўйича мусобақалашадилар. Бунда ҳаракатлар мураккаблиги, аниқлиги ва уларнинг саҳналаштирилганлиги баҳоланади.
Мавзуга оид
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026