10:16 / 24.11.2016
6180

Хакерлар АҚШ ҳарбий денгизчиларининг шахсий маълумотларини қўлга киритган 

Фото: Reuters

Номаълум хакерлар АҚШнинг 134 минг нафар ҳарбий денгизчиларига оид маълумотларни қўлга киритган, деб ёзмоқда Navy Times.

Аниқлик киритилишича, октябрь ойида Hewlett Packard компанияси ҳарбийларга маълум қилганидек, АҚШ ҲДК шартнома хизматчисига тегишли компьютерлардан бири ҳужум нишони бўлган. 

Компьютерда 134 386 нафар хизмат қилаётган ва собиқ ҳарбий хизматчиларнинг исми-шарифи ва ижтимоий суғурта рақамлари бўлган. 

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари тергов бўлими суриштирув ишларини олиб бормоқда, аммо ҳозирча компьютердаги маълумотлардан ғаразгўйлик мақсадида фойдаланилгани аниқлангани йўқ. 

Top