Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ камалакни кўрганмисиз?

Сураткаш Мелвин Николсон Шотландиядаги Лох-Раннох кўли ғарбидаги Раннох-Мур номли ботқоқ жойда ноёб табиий манзара - оқ камалакни муҳрлашга муваффақ бўлди. Buzzfeed нашри шу ҳақида маълум қилди.

44 ёшли сураткашнинг фикрича, бундай камалакка илк марта дуч келганининг ўзиёқ катта омад.
"Мен аввал ҳеч қачон бундай манзаранинг гувоҳи бўлмагандим, мана энди унинг нима учун бундай ноёб ҳодиса эканлигини англаб етдим. Бундай ажойиб маназарани қуёш ортда қолгандагина кўриш мумкин".
Мелвин Николсон

Оқ камалак кўпинча рангсиз бўлади ва булут ёки туман ичидаги майда томчилар орқали ҳосил бўлади. Бунда ёруғлик дифракцияси рангларнинг йўқолишига сабаб бўлади.

Камалакнинг бундай тури кўпинча тепаликлар ва тоғларда учрайди.
Манба: Xabardor.uz
Мавзуга оид
21:27 / 28.03.2026
Тошкентда 108 туп дарахт ноқонуний кўчириб ўтқазилганлиги аниқланди
07:43 / 14.01.2026
Дунёнинг 10 та ҳайратланарли геологик мўъжизаси
20:58 / 02.11.2025
Сирдарёда электр қармоқда балиқ овлаганлар табиатга 512 млн сўмлик зарар етказди
13:39 / 02.11.2025