Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқаро армиялар танловига таклиф этилди
2016 йил 23 ноябрида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҚР мудофаа вазири генерал-полковник Сакен Жасузаков Ўзбекистон Республикаси Бош штаби Бош бошқармаси раҳбари полковник Фарход Шерматовни қабул қилди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофа вазирлиги сайтида хабар қилинган.
Икки томонлама учрашувда, қозоқ-ўзбек ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигининг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилган. Жасузаков мудофаа ва хавфсизлик, янги таҳдидларга оператив жавоб бериш, экстремистик ва террористик фаолиятларнинг янги турларига қарши кураш соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратган.

Бундан ташқари, ҚР мудофаа вазирлиги раҳбари махсус ҳарбий бўлинмаларнинг «Алтын Үкі» номли халқаро мусобақаси ва «АрМИ-2017» халқаро армиялар танловини ҳам хотирлаб, Ўзбекистон армияси вакилларини ушбу мусобақаларда қатнашишга чақирган.
Мавзуга оид
23:05 / 28.11.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди. Пуллар нимага ишлатилган?
22:06 / 27.11.2025
Олтин нархининг ошиши ёки тушиши: бу Ўзбекистон учун қай даражада аҳамиятли?
21:10 / 20.11.2025
Ўзбекистонга Полша бизнес доираларидан иборат делегация ташриф буюради
22:17 / 15.11.2025