Жамият | 12:57 / 26.11.2016
4331
1 дақиқада ўқилади

Элчи: Озарбойжон – Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказдаги муҳим шериги

Фото: Uzreport

Ўзбекистон Озарбойжон билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга биринчи даражали аҳамият қаратиб, уни Жанубий Кавказдаги муҳим шерик билан сифатида кўради, деди Бокудаги Ўзбекистон элчиси Шерзод Файзиев “Ravon” брендининг янги автомобиллари тақдимотида. Тадбир жума куни бўлиб ўтган.

“Сўнгги йилларда биз муносабатлар ривожидаги янги босқичга гувоҳ бўлдик. Улар стратегик ҳамкорлик даражасигача кўтарилди”, - деди Файзиев. 

Унинг сўзларига кўра, илиқ ва ишончли муносабатларнинг ўрнатилиши озарбойжон ва ўзбек халқларининг чуқур тарихий илдизлари, миллий анъаналар, тил ва маданиятининг ўзаро яқинлигига асосланган.

Озарбойжон Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 10,15 миллион долларни ташкил этди. Ҳисобот даврида Озарбойжон 7,87 миллион доллар миқдоридаги ўзбек маҳсулотларини импорт қилган бўлса, Ўзбекистонга умумий суммаси 2,28 миллион долларлик товарлар экспорт қилинди.

Мавзуга оид