Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Бош штаби ҳаво отишмалари билан машғулотлар ўтказишини маълум қилди
Украина Бош штаби мамлакат жанубий ҳудудлари осмонида ҳаво отишмалари ҳам ўрин олган ўқув машғулотлари ўтказади. У 1-2 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бош штабнинг Facebook саҳифасида эълон қилинган.
«2016 йил 1-2 декабрь кунлари Украина жанубида Украина Қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучларининг илмий-тадқиқот машғулотлари бўлиб ўтади, унда ҳаво отишмалари ҳам олиб борилади», — дейилади хабарда.
Бош штабда қўшимча қилишларича, ҳаво отишмалари қатъий равишда фақатгина Украина ҳудудида, очиқ денгизда, халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ташкил этилади.
Аввалроқ, Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов баёнот берганидек, Украина Керчен бўғозида ракета синовлари ўтказишни режалаштирмаяпти.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026