Спорт | 00:51 / 27.11.2016
9453
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Челси»нинг қуруқ, «Тоттенҳэм»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди

Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди. Лондон дербиси бир қанча бузилмай келаётган серияларга нуқта қўйилиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

Кетма-кет олти турдан буён ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаётган «Челси» бу турда ниҳоят гол ўтказиб юборди. Мавсум бошидан буён бирор марта мағлубиятга учрамай келаётган «Тоттенҳэм» эса киритган голидан кейин иккита гол ўтказиб юборди ва дастлабки мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин «Челси» ҳисобидаги очколар сони 31тага етди ва жамоа яна биринчи ўринга қайтди. «Тоттенҳэм» эса 25 очко билан бешинчи ўринда қоладиган бўлди.

АПЛ
13-тур

Челси – Тоттенҳэм 2:1 (1:1)
Голлар:
0:1 – 11 Эриксен, 1:1 – 45 Педро, 2:1 – 51 Мозес.

Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Иванович, 81), Педро (Оскар, 83), Канте, Азар (Виллиан, 77), Диего Коста.
Тоттенҳэм: Льорис, Виммер, Вертонген, Уокер, Дембеле (Янссен, 83), Дайер, Эриксен, Ваньяма, Алли (Нкуду, 73), Кейн, Сон Хын Мин (Уинкс, 65).
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (19), Дембеле (26), Виллиан (85).

Мавзуга оид