Эксклюзив фоторепортаж: Туркманистонда Ислом Каримов кўчаси очилиш арафасида
26 ноябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳридаги муҳташам анжуманлар саройида Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуманга ташриф буюрган Kun.uz нашри вакиллари Туркманистонда бўлаётган ўзгаришлар билан ҳам яқиндан танишишди.
Жумладан, Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош қисмида жойлашган ва мамлакатнинг Шарқ учун дарвозаси, дея эътироф этилган Туркманобод шаҳридаги ўзгаришлар ҳам нашр вакилларида чуқур таассурот қолдирди.
Шуни айтиб ўтиш керак-ки, мазкур шаҳарда янги кўча барпо этилаётган бўлиб, унинг икки четида тўрт қаватли замонавий бинолар қад ростлаган. Мазкур кўчанинг таъмирлаш ишлари деярли тугаб, уни фойдаланишга топшириш декабрь ойига мўлжаллангани айтилмоқда. 25 ноябрь куни анжуманга ташриф буюрган турли делегация вакиллари ҳам бу жойдаги бунёдкорлик ишларини келиб кўришган.
Аммо энг қувонарлиси ва фахрланарлиси шуки, қурилаётган янги кўчага Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номи берилади. Бундан ташқари, кўчанинг бош қисмида Ислом Каримов шарафига ҳайкал ўрнатилади.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:18 / 21.11.2024
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
19:32 / 07.11.2024