Жаҳон | 17:37 / 29.11.2016
7409
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Бразилия президенти Мишел Темер "Шапекоэнсе" футболчилари минган самолёт авиаҳалокатга учрагани муносабати билан клубга ҳамдардлик билдирди.

Клуб Жанубий Америка кубоги финалида "Атлетико Насьональ"га қарши биринчи ўйинни ўтказиш учун Боливия орқали Колумбиянинг Меделин шаҳрига учганди.

Самолёт ҳалокати оқибатида бортда бўлган 81 кишидан 76 нафари ҳалок бўлгани айтилди. Омон қолган 5 кишидан бири, жамоа дарвозабони Данилу шифохонада жон берди.

Бразилия раҳбари бу фожиа қурбони бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига барча зарур ёрдам кўрсатилиши ҳақида маълум қилган.

Мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилиниб, давлат муассасаларида байроқлар туширилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид