Жамият | 15:41 / 30.11.2016
8055
1 дақиқада ўқилади

113-кимёвий элементга ном берилди

Фото: © AP

Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи Менделеев жадвалининг 113-кимёвий элементига “нихоний” номини берди. Бу ҳақда Япониянинг “Рикэн” табиий фанлар институти хабарида айтилади. Аввалроқ, ушбу илмий марказ мутахассислари бу элементни очишганди.

Косуке Морита раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи янги ўта оғир элементни топиш бўйича ишларни 2003 йилда бошлашганди. Илк бора эса 113 рақамли элемент 2004 йилда омадли синтездан ўтказилди.

Олимлар ихтироси 2015 йилнинг 31 декабрь куни расман тасдиқланди.
 

Мавзуга оид