Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Игорь Шквирин «Олмалиқ» бош мураббийлигидан кетмагани маълум бўлди
Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» клуби бош мураббий Игорь Шквирин жамоани тарк этмаган. Бу ҳақда жамоада бош директор вазифасини бажараётган Ибрагим Юлдашев маълумот берди.
«Клубида айни дамда бош директор ўзгарди. Игорь Шквирин жамоа бош мураббийлигидан кетгани йўқ. Бирор ўзгариш бўлса клуб раҳбарияти бу борада расмий маълумот беради» - дея Юлдашевдан иқтибос келтиради «Олмалиқ» матбуот хизмати.
Ибрагим Ҳайдаров яқинда, 2008 йилдан буён жамоа бош директори бўлиб ишлаётган Валерий Николаевич Биков нафақага чиқиши муносабати билан унинг ўрнига вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Игорь Шквирин «Пахтакор»да иш бошлаши мумкинлиги, «Олмалиқ» клубига эса Виктор Кумиков бош мураббий қилиб тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026
Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилди
13:14 / 10.02.2026
Олмалиқдаги мактабда 10-синф ўқувчиси вафот этди
12:11 / 18.09.2025