Канадалик аёл гигант лобстерни қутқариш учун 230 доллар тўлади

Канадада истиқомат қилувчи Кэти Конклин гигант лобстерни ўлимдан қутқариш учун 230 доллар тўлади. Хариди учун тўловни амалга оширган аёл дўкон эгаларидан қисқичбақасимон мавжудотни океанга қайта қўйиб юборишни сўради. Бу ҳақида Life нашри маълум қилди.
Сотувчилар мижознинг истагини бажо келтиришди ва "қирол Луи"ни қўйиб юборишди. Улар камида 100ёш бўлган лобстерни тутиб олган жойларига қайтиб олиб боришди.
Кэтриннинг сўзларига кўра, бу у кўрган лобстерлар ичида энг каттаси эмас. Унинг отаси ўз вақтида 26 фунтли (10,5 кг) қисқичбақасимонни қўлга киритган.
Мавзуга оид

17:10
Канадада автомобил одамларни босиб кетди. Қурбонлар бор

18:21 / 03.04.2025
АҚШ Сенати Канада товарларига божларни бекор қилиш учун овоз берди

08:50 / 03.04.2025
Канада бош вазири: АҚШнинг янги божлари глобал савдони ўзгартиради

08:07 / 28.03.2025