2020 йилда Биринчи Бутунжаҳон роботлар саммити бўлиб ўтади

Фото: AP
2020 йилда Японияда биринчи Бутунжаҳон роботлар саммити бўлиб ўтади. Айти ва Фукусима префектуралари ушбу анжуманга мезбонлик қилиши ҳақида Япония иқтисодиёт вазири Хиросигэ Сэко маълум қилган.
"Бутунжаҳон роботлар саммити" жаҳон мамлакатларидан келтирилган роботларнинг турли йўналишлар бўйича мусобақасини англатади. Умуман, инсоният кўмакчилари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, табиий офатларга қарши кураш инфратузилмалари борасида куч синашади.
"Биз роботларнинг келажак жамиятларида қандай ҳаракат қилишларини ва бундан турмуш нақадар ўзгаришини кўриш ниятидамиз", — деган Сэко.
Анжуманнинг асосий дастури Айти префектурасида бўлиб ўтади, табиий офатларга қарши кураш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича анжуман Фукусима префектураси Минамисома шаҳрида ташкил этилади.
Мазкур саммитга университетлар, илмий институтлар ва корхоналар таклиф этилади. Улар ишлаб чиққан роботлар нафақат маҳсулот ишлаб чиқаришдаги имкониятларини, балки уйдаги жиҳозларни жойлаштириш, ҳожатхоналарни тозалаш, маҳсулотларни пештахталарга жойлаш ва бошқа турдаги фаолиятларини намойиш эта олишлари керак.
Ҳалокатлар бўйича тайёрланган роботлар нефтни қайта ишлаш заводида рўй берувчи фалокатдан сўнг жабрланганларни қидириб, қутқариш ҳамда тоннелда юз берган ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш борасида куч синашади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

10:11 / 22.06.2025
Японияда қурол ўрнига ўткир зираворлардан фойдаланган ўғрилар ушланди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

11:09 / 14.06.2025