Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лаваш ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилди
Туркия ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига энг кўп ўз объектларини киритишга муваффақ бўлган ТОП-10 мамлакатлар қаторидан жой олди. Бу ҳақида Туркия маданият ва туризм вазирлиги хабарига асосланиб, Анадолу агентлиги маълум қилди.
Куни кеча Аддис-Абебада номоддий маданий мерослар муҳофазаси бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг ҳар йили ўтказиладиган 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда лаваш ва юфқа (юпқа лаваш) ЮНЕСКО номоддий маданий мероснинг рўйхатига киритилди.
Озарбойжон, Туркия, Эрон, Қозоғистон ва Қирғизистон мамлакатлари ташаббуси билан "Лаваш, қотирма, жупқа ва юфқа нонларини тайёрлаш маданияти" ҳужжати тайёрланди, йиғилиш иштирокчилари уни кўздан кечиришди.
Мавзуга оид
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
09:03 / 15.04.2026
Ўзбекистон Зомин тоғларини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш жараёнини бошлади
08:54 / 30.03.2026
Китоб геопарки ЮНЕСКО рўйхатига кириши мумкин
10:18 / 11.03.2026