Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕК келишуви айрим мамлакатлар сабабли бекор бўлиши мумкин
Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти ОПЕКнинг нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишуви кўплаб мамлакатлар иқтисодиётини қутқариши мумкин. Бироқ, унинг муваффақияти, Саудия Арабистони собиқ нефть вазири Али ал Наимийнинг фикрича, ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтириш бўйича масъулиятни зиммасига олган томонларнинг ростгўйлигига боғлиқ, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.
«Уларнинг ихтиёридаги ягона таъсир кўрсата оладиган нарса, — бу қазиб олишни чеклашдир. Афсуски, кўпчилик бу шартларни сидқидилдан бажаришни хоҳламайди», — деган ал Наимий.
20 ноябрь куни ОПЕК аъзолари кунлик нефть қазиб олиш миқдорини 1,2 млн баррелгача қисқартириб, 32, 5 млн баррель қора олтинни жаҳон бозорига чиқаришга келишиб олишди. Бунга ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар, хусусан Россия ҳам қўшилди.
Аммо, ал Наимий барча мамлакатлар ушбу келишувга бирдек риоя қилишларини шубҳа остига қўймоқда. У шунингдек, Россиянинг кунлик нефть қазиб олишни 300 минг баррелга қисқартириши ҳақидаги хабарларга ҳам салбий ёндашган. «Россия қазиб олишни 300 минг баррелга камайтириши мумкинми? Билмадим. Лекин, улар ўтган сафар ваъдасида турмаган».
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026