Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой стартапи Mitsubishi’дан воз кечди

Хитойнинг WM Motor автомобилсозлик компанияси, фирманинг янги прототипи деб аталган суратларга умуман алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот берди. Эслатиб ўтамиз, гап бораётган суратлар интернет тармоғида ноябрь ойида пайдо бўлган эди. Унда Mitsubishi Outlander Concept-S прототипининг бироз ўзгартирилган суратларини кўриш мумкин эди.
«Интернетда пайдо бўлгани ва WM Motor компанияси прототипига тегишли экани таъкидланган суратларнинг компанияга умуман алоқаси йўқ. Автоишлаб чиқарувчи ушбу суратлар муаллифларига нисбатан зудлик билан ҳуқуқий чораларни қўллашни режалаштирмоқда. Чунки, улар WM Motor компаниясига путур етказади», — дейилади фирма мактубида.
Компаниянинг қайд этишича, WM Motors прототипларини ишлаб чиқиш жараёни тўлиқ махфий ҳолатда ўтказилмоқда, янги маҳсулотлар ҳақидаги хабарлар фақатгина компания сайтида эълон қилинади.
Weltmeister номи билан ҳам яхши маълум бўлган WM Motor компанияси режалари ноябрь ойида ошкор бўлган эди. Ўшанда, фирма 4та электромобиль ишлаб чиқаришни, уларни Хитой, Европа ва АҚШ бозорида сотишни режалаштираётгани таъкидланганди. Шунингдек, компания Вэньчжоу шаҳрида 1 млрд долларлик ўз корхонасини барпо этиши айтилганди. Шу билан бирга, WM Motors прототипига оид деган суратлар Mitsubishi Motors компанияси концепт карининг бирмунча ўзгартирилган расмлари жойланган эди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

15:18 / 25.12.2020
Mitsubishi Навоийда қиймати деярли 1 млрд долларга тенг бўлган кимё мажмуаси қурилишини якунлади

00:08 / 23.09.2019
Mitsubishi бир ходими сабабли 320 млн доллар йўқотди

21:13 / 12.10.2018
Туркияда лойиҳаланган автомобиль прототипи тақдим қилинди

07:54 / 26.09.2018