Жаҳон | 18:29 / 05.12.2016
6013
1 дақиқада ўқилади

Time журнали ўқувчилари 2016 йил кишисини танлади

Фото: time

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Time журнали ўқувчилари таснифига кўра 2016 йилнинг энг таъсирли кишиси деб топилди. Америка журналининг сайтида эълон қилинган онлайн овоз бериш жараёнида қатнашганларнинг 19 фоизи Моди номзодини қўллаб-қувватлаган. 

Моди бошқа таниқли сиёсатчилар ва давлат арбобларини деярли 12 фоизлик фарқ билан ортда қолдирган. Хусусан, АҚШ президенти Барак Обама, янги президент Дональд Трамп ва WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни ўзига хос курашда мағлуб этган. 

2014 йилда ушбу журнал ўқувчилари Модини "Йил кишиси" деб танлаган эди. 

Time журнали 1927 йилдан "Йил кишиси"ни аниқлайди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид