Жаҳон | 07:51 / 06.12.2016
5016
1 дақиқада ўқилади

Байден АҚШнинг келгуси президентлик сайловидаги иштирокига ойдинлик киритди

Фото: © AP

АҚШ вице-президенти Жо Байден келгуси президентлик пойгасида иштирок этиши хусусида баёнот берди, дея хабар қилмоқда Fox News телеканали.

Шу билан Байден учинчи маротаба президентлик курсиси учун кучини синаб кўради. 

«Мен 2020 йили номзодимни илгари сурмоқчиман», — деган Байден.

Журналистлар унинг ҳазиллашмаётганига қизиқишган. Амалдаги вице-президент эса бироз узоқ сукут сақлаганидан сўнг, ҳақиқатдан ҳам Америка президентлиги учун курашмоқчи эканини таъкидлаган. 

Агар 74 ёшли Байден номзодини илгари сурадиган бўлса, Америка тарихидаги энг кекса давлат раҳбари бўлиш учун имкониятга эга бўлади. Ҳозирча, бу унвон 70 ёшли Дональд Трампга тегишли. 

 

Мавзуга оид