Жаҳон | 17:35 / 06.12.2016
10509
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг қизи оиласи билан Нью-Йоркдан Вашингтонга кўчиб келади

Фото: Unian

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди билан Нью-Йоркдан Вашингтонга кўчиб келишни режалаштирмоқда. Унинг бу режаси янги йил бошида амалга ошиши мумкин. 

Жуфтлик АҚШ пойтахтидан ўзларига турар-жой излашга киришишган, деб хабар бермоқда CNN.

Телеканалнинг тасдиқлашича, Иванка Трампнинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер янги президент ўз вазифасига киришгач, унинг маслаҳатчиларидан бирига айланиши мумкин.

Аввалроқ Америка матбуоти 35 ёшли Кушнер қайнотасининг ғалабасида катта роль ўйнаганини маълум қилган эди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид