19:16 / 07.12.2016
10288

Ақтўбеда йирик жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Фото: © AP

Ақтўбеда нефть ўғирлашда гумон қилинаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, деб хабар берди Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси.

«Тезкор тадбир давомида нефть ўғирлашга алоқадор бўлган бир қатор шахслар қўлга олинди. Нефть ва нефть маҳсулотлари бўлган автоцистерналар олиб қўйилди», - дейилган маҳкама хабарида.

Таъкидланишича, айни дамда қўлга олинганларнинг уйи, шунингдек, ўғирланган нефтни легализация қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилган корхоналарда текширувлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Ақтўбеда кенг қамровли махсус амалиёт ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.
 

Top