Жаҳон | 00:44 / 09.12.2016
6781
1 дақиқада ўқилади
АҚШда икки йил ичида 50 минг террорчи йўқ қилингани маълум бўлди
ИШИД жангариларига қарши ҳарбий операция бошланган вақтдан буён АҚШ ҳарбий кучлари ва коалицияси тахминан 50 минг террорчини йўқ қилди. Бу ҳақида исмини ошкор қилишни истамаган АҚШнинг ҳарбий амалдори берган маълумотга асосланиб, Reuters хабар қилди.
Амалдор бу рақамлар "АҚШ коалициясининг жангари гуруҳлар билан нақадар самарали курашаётгани"дан далолат беришини таъкидлади.
Жорий йилнинг октябрь ойида оммавий ахборот воситалари томонидан АҚШ Мўсулдаги 900 нафар ИШИД жангарисини йўқ қилгани ҳақида маълум қилинганди.
Бир ойдан кейин Ироқ махсус кучлари ҳам Мўсулдаги ҳарбий операцияда мингга яқин жангарини йўқ қилингани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024