Спорт | 23:03 / 09.12.2016
14366
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар лигасида ислоҳотлар: Ўйинларнинг ўтказилиш вақтлари ўзгаради

УЕФА бош котиби ўринбосари Жоржио Маркетти 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигасида ўйинлар турли вақтларда ўтказилиши ҳақида маълум қилди.

Ҳозирда турнирнинг гуруҳ босқичидаги учрашувлар Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланмоқда.

"2018 йилдан бошлаб Чемпионлар Лигасида ўйинлар учун 2 хил вақт белгиланади – соат 19:00да (Марказий Европа вақти, Тошкент вақти билан 22:00) 2та ўйин ва соат 00:00да (Тошкент вақти билан соат 01:00)да қолган 2та ўйин. Шу тариқа, мухлислар янада кўпроқ ўйинларни томоша қилишлари мумкин бўлади", деган Маркетти.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид