Жаҳон | 12:26 / 09.12.2016
21786
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент қўллади

Жанубий Корея парламенти мамлакат президенти Пак Кин Хенга импичмент қўллаш учун овоз берди.

Time нашри хабарига кўра, президентни истеъфога жўнатиш таклифини парламентарийнинг 234 нафари қўллаб-қувватлади.

Импичмент амалга ошиши учун 300 депутатдан 200 нафари овоз бериши лозим эди.

Эндиликда мамлакат олий суди 180 кун ичида Пак Кин Хенинг лавозимни тарк этиш-этмаслик масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозим бўлади.

Унинг вазифасини вақтинчаликка бош вазир бажариб туради.

Бу Жанубий Корея тарихида иккинчи шундай сиёсий воқелик бўлди. Мамлакат парламенти 2004 йилда Демократик кучлар вакили Но Му Хённи президентликдан четлатишга қарор қилган эди. Маҳаллий нашрнинг ёзишича, Пак Кин Хе ўшанда депутат сифатида импичмент учун овоз берган. 

Эслатиб ўтамиз, президентнинг дугонаси, унинг сайловолди кампаниясида иштирок этган Кхве Сун Силь танишлари ва мансабини суиистеъмол қилган ҳолда тижоратчилардан пул ундиргани маълум бўлганидан сўнг, Жанубий Кореяда юзага келган сиёсий можаро президент импичменти ҳақидаги масаланинг кун тартибига қўйилишига олиб келганди.

Мавзуга оид