Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбаев 11 декабрь сайловлари юзасидан фикр билдирди
Қирғизистон сайлов тизими ислоҳ этилгани ва шу билан сайлов жараёни шаффофлигини таъминлай олишини амалда исботлаши керак. Республика президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат муваққат бош вазири Сооронбай Жээнбеков ва Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова билан учрашувида шу ҳақда сўз юритган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
«Биз Қирғизистон ҳаққоний сайловлар ўтказадиган, референдумлар ва сайловлар тақдирини фуқароларнинг ўзлари бевосита овоз бериш йўли билан ҳал этадиган мамлакат эканини намойиш этишимиз керак. Халқ ҳокимияти принципларининг ўрнатилиши мамлакат барқарорлиги, унинг изчил ривожланиши ва муваффақияти асосидир», — деган Атамбаев.
Қирғиз давлат раҳбари, шунингдек, ҳукумат ва МСК 11 декабрда бўлиб ўтадиган референдум ва маҳаллий ҳокимият органлари депутатлигига сайловларда сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаши учун барча шароитларни яратиб бериш зарурлигини таъкидлаган.
Референдум якунидан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистонда президент ваколати қисқартирилиши, бош вазир ва парламент ваколатлари кенгайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимлари ислоҳ этилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026