Технология | 19:28 / 10.12.2016
4751
1 дақиқада ўқилади

Австралияда мутлақ янги Honda S2000 сотилди

Фото: motor.ru

Япониянинг Honda компаниясининг Австралиядаги дилери S2000 родстерининг мутлақ янги нусхасини сотди. Уни ишлаб чиқариш 2009 йилда тўхтатилган эди. CarAdvice нашрининг хабарига кўра, умуман юрмаган автомобиль Янги Жанубий Уэльсда топилган. 

Жануби-шарқий штатдаги дилерлик маркази 2007 йилда ишлаб чиқарилган кўргазма моделини сотган. Шундай қилиб, автомобиль ўн йилга яқин кўргазма хонасида бўлган. Родстер ҳажми 2 литр, тўрт цилиндрли моторга эга. У 237 от кучи билан таъминлай олади. Автомобиль ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган. 

Шунингдек, S2000 қанча тўлангани ҳам хабар қилинмаган. Аммо, қиёслаш учун айтилишича, 2008 йилда ушбу автомобиль 75 минг Австралия доллари (55 минг АҚШ доллари)га сотилган. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид